Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 85-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 85-сонида

  23.10.2017 10:28
  0
  712
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 85-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 85-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Икки даҳо аро муаззам футбол

Даҳоларга боқиб, бўлажак даҳоларни тарбиялаш ҳақида ўйлаш - улуғ саодат. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Муҳаммад ал Хоразмий, Мирзо Улуғбек номида ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш ҳақидаги Қарорлари айни шу мақсад йўлида ташланган эзгу қадамдир…

- Олий лигада ҳеч нарса ўзгармадими?

Сўнгги тур шарҳи, статистик рақамлар, фактлар...

- Даврон Қориев: «Энг аввало ўқиш керак»

Германия футболи таърифини бутун дунё эшитган. Немис ўйинчиларига ҳамма ҳавас билан қарайди. Миллионлар ўйини бўйича айнан Германияда таҳсил олишни орзу қиладиганлар ҳам бисёр. Даврон Қориев шундай орзуси рўёбга чиққан ҳамюртларимиз сирасига киради.

- Ҳайдаров гол урди, «Ажман» ғалаба қозонди

ЁХУД ЛЕГИОНЕРИМИЗНИНГ СЎНГГИ ҲАФТАСИ

- Тарғибот

Рўзиқул Бердиевнинг номи Ўзбекистон термаси бош мураббийлиги билан боғланишини кутганмидингиз? Тўғриси, қачонлардир шундай бўлишини кўпчилик тахмин қилганди...

- Ихтиёр Тошпўлатов: «Таклиф бўлса, кўриб чиқишга тайёрман»

«Обод»нинг олий лигадан четлатилиши турнир жадвалининг қуйи қисмидаги курашни янада кескинлаштирди. Бунга қадар пойтахт жамоасининг яққол аутсайдер мақомида бўлиб тургани ундан юқорироқдагиларни бироз хотиржам қилиб қўйганди. Хавфли зонага яқин клублардан бири «Сўғдиёна» ҳам энди бор эътиборини кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолишга қаратади.

- Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: «Асосий дарвозабонларнинг йўқлиги сезиляпти»

Биринчи даврани юқори савияда ўтказган пойтахт вилоятининг «Олмалиқ» жамоаси чемпионат якунланишига бешта тур қолган бир пайтда турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган ўринни эгаллаб турибди...

- Корейсларда бор аламим маним

ЖЧ-2018 САРАЛАШИ (ОФК) ХУЛОСАЛАРИ.

- 81та олий дебют қачон қаерда ва қандай?

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ДЕБЮТАНТЛАРИ (2-қисм)

- «Олтин тўп» масаласи

France Football журнали 2 ҳафта олдин 2017 йилги «Олтин тўп» учун даъвогар 30 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Гап футбол оламидаги энг обрўли индивидуал соврин ҳақида кетаётгани барчага маълум. Бироқ унинг ФИФА томонидан бериладиган шундай олий мукофотдан фарқли жиҳати нима?

- Адриано ошкора гапирганда

«ЭНГ ДАҲШАТЛИ ХОТИРА - БУ ОТАМ БОШИГА УЗИЛГАН ЎҚ»

- Янги «Лацио»ни кўрдингларми?

Рим клуби анчадан буён бу Қадар тетик футбол намойиш этмаЁТганди

- Хамес ортиқчами?

«Бавария» Хамес Родригесни «Реал»га қайтармоқчи? Нега?

-Паулу Барбоза: «Роналду термада Кейруш учун чидаб бўлмас муҳит яратганди»

Биласиз, Эрон термаси бутун дунёда биринчилардан бўлиб, ЖЧ-2018 йўлланмасини нақд қилди. Ушбу муваффақият таъсирида Европада ҳам форсларни кетма-кет иккинчи марта мундиал сари дадил етаклаган португалиялик мутахассис Карлуш Кейрушга нисбатан қизиқиш ортиб кетди. Хусусан, «СЭ» нашри таниқли агент Паулу Барбоза билан айнан унинг ҳамюрти ҳақида суҳбатлашди.

- чл. гуруҳ босҚичи. 3-тур

ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР, Рекордлар, фактлар, раҚамлар...

- Питер Шилтон: «Яхши бўлиш бошқа, буюкликка эришиш бошқа»

Кеча ФИФА гала-оқшомида мавсумнинг энг яхши дарвозабонига аталган FIFA Goalkeeper соврини илк марта ўз эгасига топширилди. Тақдирлаш маросимидан олдин халқаро футбол уюшмаси расмий сайти ижодкорлари афсонавий кипер Питер Шилтонни суҳбатга тортиб, унинг бу масаладаги фикрлари билан қизиқишди.

- МУХЛИС МАКТУБИ: ЖОЙ БОР ЁНИМДА  (чорлов)

Сиз, азиз мухлислар, тинглангиз сўзим,

Чеҳрангиз кўрганда, нур сочар кўзим.

Стадион бағрида ўтган он-кезим,

Мен, ахир футболнинг доғиман, доғи...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz