Қайднома

Қидирув

Бугун йилнинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи аниқланади

Бугун йилнинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи аниқланади

  23.10.2017 16:49
  0
  670
Бугун йилнинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи аниқланади

Бугун Лондон шаҳрида ФИФА томонидан The Best совринини топшириш маросими бўлиб ўтади. Тақдирлаш маросими Тошкент вақти билан 22:30да бошланади ва бир қатор йўланишларни ўз ичига олади.

Аввалроқ, финалчиларнинг учлиги аниқланганди:

Йилнинг энг яхши футболчиси: Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»), Неймар («Барселона»/»ПСЖ»).

Йилнинг энг яхши мураббийи: Зинедин Зидан («Реал»), Антонио Конте («Челси»), Массимилиано Аллегри («Ювентус»).

Йилнинг энг яхши дарвозабони: Жанлуиджи Буффон («Ювентус»), Кейлор Навас («Реал»), Мануэль Нойер («Бавария»).

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Дейна Кастельянос (Венесуэла), Карли Ллойд (США), Лике Мартенс («Барселона»).

Аёллар футболидаги йилнинг энг яхши мураббийи: Нильс Нильсен (Дания), Жерар Прешер («Лион»), Сарина Вигман (Голландия).

Мавсумнинг энг яхши голи: Дейна Кастельянос (Венесуэлы U-17 аёллар термаси), Оливье Жиру («Арсенал»), Масулуке Оскарине («Барока»)

Энг яхши мухлислар: «Боруссия» Д, «Селтик», «Копенгаген».

The Best соврини ФИФА томонидан ўтган мавсумдан буён топшириб келинмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz