Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ «Бухоро» футбол клубини катта жаримага тортди

ЎзПФЛ «Бухоро» футбол клубини катта жаримага тортди

  23.10.2017 18:09
  0
  811
ЎзПФЛ «Бухоро» футбол клубини катта жаримага тортди

Олий Лига 25-тур доирасидаги “Бухоро” (Бухоро) ҳамда “Пахтакор” (Тошкент) клублари ўртасидаги учрашувда юзагакелган низоли вазиятлар сабабли “Бухоро” футбол клуби 55 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Олий Лига 25-тури доирасидаги “Бухоро” - “Пахтакор” учрашувида юз берган можароли вазиятлар юзасидан ЎзПФЛ йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишда, “Бухоро” – “Пахтакор” учрашувида юзага келган низоли вазиятлар, яъни футбол учрашуви вақтидаги тартибнинг тўлиқ таъминланмаганлиги, “Бухоро” футбол клуби расмий ходимларининг белгиланган тартиб-интизом ва қоидаларга тўлиқ риоя этмаганлиги, шунингдек, учрашув расмийларининг ҳавфсизлиги етарли даражада таъминланмаганлиги каби ҳолатлар ўрганиб чиқилди.

Мажлисда видеоёзувлар, учрашув назоратчиси ҳамда ЎзПФЛ вакилининг билдиргисига асосан, Ўзбекистон ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-Модда, 4-бўлим, 5.57-бандига асосан “Бухоро” клубига нисбатан жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Унга кўра, “Бухоро” клуби ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа Регламенти 5-Модда, 1-бўлим, 5.4-Бандига асосан 20 млн сўм, 5-Модда, 1-бўлим, 5.6-бандига асосан 5 млн сўм, 5-Модда, 1-бўлим, 5.9-Бандига асосан 10 млн сўм, 5-Модда, 1-бўлим, 5.10-Бандига асосан 10 млн сўм, 5-Модда, 2-бўлим, 5.36-Бандига асосан 10 млн сўм ва юқоридаги бандларга асосан умумий 55 млн сўм жаримага тортилди.

Шунга ўхшаш вазият яна такрорланадиган бўлса, клубга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўрилиши билан бир қаторда, “Бухоро” футбол клуби ўз майдонидаги учрашувларни мухлисларсиз ёки нейтрал стадионларда ўтказиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz