Қайднома

Қидирув

Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа

Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа

  23.10.2017 19:09
  0
  519
Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа

Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 (1:0) ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида амирликлар бош мураббийи Любинко Друлович ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун яхши ўйин гувоҳига айландик. Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа. Ўйинчиларимнинг майдондаги хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Кўплаб вазиятлар бўлди, аммо улардан унумли фойдалана олмадик.

Айтиш керакки, йигитларим охиригача курашди ва бундан мамнунман. БАА ёшлар термаси билан ишлаётганимга атиги 4 ой бўлди. Жамоанинг 7–8 нафар футболчиси ҳарбий ҳизматга чақирилгани учун муаммоларга дуч келдик ва жамоани деярли бошидан туздик. Умид қиламанки, янгидан тузилаётган жамоа муваффақиятларга эриша олади.

Осиё чемпионати саралашидаги рақиблар – Баҳрайн, Қирғизистон, Уммон анча хавфли. 31 октябрь куни Уммонга қарши бўлиб ўтадиган дастлабки ўйин оғир кечади. Мақсадимиз – гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, Осиё чемпионатига йўл олиш. Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида эътирозлар йўқ. Футболчиларимиз гол ура олмаса, айб ҳакамда бўлмайди. Икки кундан кейин яна бир ўйин бор ва унда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, – деди сербиялик мутахассис.

Маълумот учун, Любинко Друлович Сербия U-19 термаси, Сербия ва Македония миллий терма жамоаларида, шунингдек, Белграднинг “Партизан” клубида фаолият юритган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz