Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 (1:0) ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу каби халқаро ўртоқлик ўйинларини ташкил қилгани учун ЎФФ раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, БАА Футбол Уюшмасига ҳам ташаккур айтаман. Бу йил БАА ёшлари билан иккинчи бор тўқнаш келмоқдамиз. Уларга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади.
Умуман олганда, бугунги беллашув қизиқарли ўтди: пенальтилар бўлди, четлатишлар, курашлар. Мен ҳакамлар қарорини муҳокама қилмайман ва буни ёқтирмайман. Жасур Раҳимовнинг қоши ёрилди ва у дарҳол шифохонага юбоирлди. Унинг ҳолати оғир эмас. Футболчи бугуннинг ўзида жамоа сафига келиб қўшилади.
Футболчилар ҳали ёш ва ҳужумда ўзини бироз йўқотиб қўяди. Бирга-бир вазиятлардан унумли фойдаланмаганини шу билан изоҳлаш мумкин. Ҳимояда ҳам шундай. БАА ёшлар термаси ҳам шундай муаммоларга дуч келганини кўрдик.
Саралаш ўйинлари олдидан ҳимоя чизиғидан хавотирим бор. Кўплаб ўйинларни ўрганиб, таҳлил қилдик. Шунинг учун, ҳимояга эътиборни қаратамиз. ОЧ саралашидаги рақиблар ҳақида маълумотлар топиш қийин, аммо улар бор. Имкон қадар рақиблар ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қиляпмиз”, – деди Александр Мочинов.
Манба: www.the-uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20