Қайднома

Қидирув

Аввал ОКда соврин ютайлик...

Аввал ОКда соврин ютайлик...

  24.10.2017 08:35
  0
  1239
Аввал ОКда соврин ютайлик...

ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолганимиз нақадар аламли бўлмасин, битта ҳақиқатга тик боқиш керак: миллий жамоамиз мундиалга тўлиқ тайёр эмасди. Охирги саралаш босқичини олайлик,  футболчиларимиз 10та ўйинда 6тагина гол уришди. Агар эътибор бермаган бўлсангиз, айтиб ўтаман, учинчи раундда қатнашган жамоалардан биргина Таиланд термаси шунчалик оз гол урди, қолганлар рақиблар дарвозасини камида 8 марта ишғол қилишди. Менимча, шунинг ўзи умумий картинага яққол далил. Ҳа, тўғри, барчаси мураббийнинг қарашига боғлиқ. Аммо футболчиларимизнинг қандай яхши имкониятлардан гол ура олишмаганини ўйласак... Яна бир томони, тарихга қарасак, миллий жамоамиз ЖЧ-2018га йўл олганлардан фарқли ўлароқ, Осиё чемпионатида ҳали бирор марта сов-риндорлар қаторига кирган эмас. Демак, аввало, ОКни забт этайлик, кейин мундиал бир гап бўлар. Ҳар ҳолда, ҳозир ўзимизни шундай овутиб туришдан бошқа чорамиз йўқ. Жиддий гапирганда, муносиб мураббий танлаш баробарида футболчиларни тайёрлашга ҳам жиддий эътибор қаратилиши шарт.

Шавкат МИРЗАЕВ, Бухоро шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz