Қайднома

Қидирув

U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари аниқ бўлди

U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари аниқ бўлди

  24.10.2017 14:09
  0
  623
U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари аниқ бўлди

Хитойнинг Чанчжоу шаҳридаги Trader Fudu меҳмонхонасида бугун, 24 октябрь куни U-23 Осиё чемпионати–2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қитъа биринчилигига 16 та жамоа йўлланма олган эди. Улар рейтингига мос равишда қуйидаги саватчаларга ажратилганди.

1-саватча: Хитой (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ироқ;

2-саватча: Қатар, Иордания, КХДР, Австралия;

3-саватча: Ўзбекистон, Сурия, Саудия Арабистони, Таиланд;

4-саватча: Вьетнам, Уммон, Фаластин, Малайзия.

Бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-23 термаси “А” гуруҳидан жой олди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон билан куч синашадиган бўлди.  Қолган гуруҳлар қуйидаги кўринишни олди:

“А” гуруҳи: Хитой, Қатар, Ўзбекистон, Уммон;

“B” гуруҳи: Япония, КХДР, Таиланд, Фаластин;

“C” гуруҳи: Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Малайзия;

“D” гуруҳи: Жанубий Корея, Австралия, Сурия, Вьетнам.

Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz