Қисқа муддатли иштироки мобайнида мухлисларга ажойиб ўйинларни тақдим этган «Обод» юксак иқтидорларни кашф этиши билан ҳам ёдда қолди.
Хўш, бу клуб таркибида тўп сурган қайси футболчилар ўсишга эришишди? Ҳозир улар қайси жамоа сафидалар? Қуйида улардан айримларининг номларини келтириб, элитадаги кўрсаткичларига назар ташлаймиз.
ШОҲРУЗ НОРХОНОВ
Ҳозирги жамоаси: «Бунёдкор»
Олий лига-2017да: 18та ўйин, 5та гол
Бу футболчи «Обод» сафида ўйнаган кезлари тўпурарлик ва техник қобилияти эвазига кўпчиликнинг меҳрини қозонди.
Шоҳруз ўз интервьюларида жамоадошлари уни «Неймар» деб чақиришларини кўп таъкидларди. Дарҳақиқат, унинг хатти-ҳаракатлари, ташқи кўриниши бразилиялик юлдузга жуда ўхшаш.
Жорий мавсум биринчи даврасини «Обод»да ўтказган Норхонов «Бун-ёдкор»га кўчиб ўтди. Эътиборлиси, у «қалдирғочлар» сафида собиқ клубига қарши кечган баҳсда дарвозани ишғол қилди.
САРДОР ҚАҲҲОРОВ
Ҳозирги жамоаси: «Сўғдиёна»
Олий лига-2017да: 23та ўйин, 2та самарали узатма
Ўнг қанот ҳимоясида тўп сурадиган бу футболчи зарур пайтда ҳужумчиларга кўмаклашиши орқали ҳам мухлислар олқишига сазовор бўлмоқда.
Айниқса, унинг рақиб жарима майдончаси ичига йўллайдиган узатмалари ҳамиша хавфли чиқади, уларнинг аксарияти гол билан якун топади.
Қаҳҳоров жорий мавсумнинг иккинчи даврасини «Сўғдиёна» сафида бошлади. Асосийси, у Жиззахда ҳам мураббийлар ишончини оқламоқда.
САНЖАР РИХСИБОЕВ
Ҳозирги жамоаси: «Олмалиқ»
Олий лига-2017да: 20та ўйин, 2та гол
Ушбу футболчидаги ўсиш ва оммага танилиш жараёни ҳам айнан «Обод» билан боғлиқ. Рихсибоев 2017 йилги олий лига баҳсларида ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйган.
Эътиборлиси, уларнинг иккисини ҳам «ободчилар» сафида урган. Оралиқ танаффусда «Обод» мураккаб аҳволга тушиб қолганда, аксарият футболчилар сингари Санжарга ҳам тезда харидор топилди - «Олмалиқ» уни таркибга қўшиб олди.
Айтиш мумкинки, Виктор Кумиков бош мураббийлигидаги жамоага мослашиш Рихсибоевга қийинчилик туғдирмади. У олмалиқликларнинг ҳар бир учрашувида энг фаоллардан бўлмоқда.
ҒАЙРАТ УМИРОВ
Ҳозирги жамоаси: «Сўғдиёна»
Олий лига-2017да: 19та ўйин, 1та гол, 1та самарали узатма
Иккинчи даврада «Сўғдиёна» сафини тўлдирган ярим ҳимоячилардан яна бири Ғайрат Умировдир.
Бу футболчининг ўйини ҳам кўпчиликка манзур бўлди. «Обод» ҳужумларининг аксарияти айнан Умировнинг фаоллиги эвазига ташкил этилар, кўп ҳолларда бу уринишлар самара келтирарди.
Эътиборлиси, «ободчилар» 3-турда «Бухоро» меҳмони бўлиб, ортга уч очко билан қайтишган, ягона ғалаба голи айнан Ғайратнинг ҳисобига ёзилганди.
Афсуски, кейинчалик муваффақиятни давом эттириш имкони топилмади. Ишончимиз комилки, Умиров Тошкентда охирига етказолмаган ишларини Жиззахдаги фаолияти давомида бажаради.
ДОНИЁР ҲАСАНОВ
Ҳозирги жамоаси: «Қўқон-1912»
Олий лига-2017да: 21та ўйин, 1та гол, 3та самарали узатма
«Обод»да ўйнаган кезлари сардорлик боғичини тақиб, ҳақиқий етакчиларга хос тарзда ҳаракат қилган Ҳасанов ҳозир «Қўқон-1912» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу футболчини ўз сафига қўшиб олишга даъвогар клублар кўп эди. Чунки Дониёрнинг майдонни кўра билиш қобилияти, муҳим паллада жамоасига фойда келтириши мутахассислар томонидан юқори баҳоланганди.
Уни қўлга киритган қўқонликлар бундан асло афсусланишмаяпти.
Ўткирбек УМАРОВ
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20