Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: Гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди

Равшан Ҳайдаров: Гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди

  24.10.2017 16:55
  0
  372
Равшан Ҳайдаров: Гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди

Хитойнинг Чанчжоу шаҳрида бугун, 24 октябрь куни U-23 Осиё чемпионати–2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-23 термаси “А” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ босқичида жамоа Хитой, Қатар ва Уммон билан куч синашадиган бўлди. 

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа натижаси, жамоалар салоҳияти ва гуруҳдаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Хитой терма жамоасининг мезбон сифатида иштирок этишини ҳисобга олмаса, гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди, дейиш мумкин”, –деди  Равшан Ҳайдаров ЎФФ матбуот хизматига. “Хитой ва Қатар ёшлари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик ва уларнинг қандай салоҳиятга эга жамоа эканлигини биламиз.

Уммон эса саралаш баҳсларида Эрон гуруҳда қолдириб, Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олди. Бу ҳам уларнинг кучли жамоа эканлигидан далолатдир”.

“Умуман олганда, мусобақада ҳар жиҳатдан тенг кучга эга жамоалар иштирок этади ва уларнинг имкониятларини деярли бир хил. Барчаси жамоаларнинг мусобақага қандай кайфиятда ва қай тарзда тайёргарлик билан келишига боғлиқ.

Бу ёшдаги терма жамоалар орасида кимнидир фаворит ёки аксинча аутсайдер дейиш мушкул. Ушбу мусобақа жуда кўп футболчилар учун миллий терма жамоага трамплин сифатида хизмат қилади.

Бизнинг терма жамоа футболчилари учун ҳам мусобақа жуда муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу мусобақа орқали улар миллий терма жамоага муносиб эканликларини исботлашга ҳаракат қилишади”.

Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 8–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz