Қайднома

Қидирув

«Локомотив» – «Қўқон-1912»: Превью

«Локомотив» – «Қўқон-1912»: Превью

  25.10.2017 09:50
  0
  555
«Локомотив» – «Қўқон-1912»: Превью

Бугун мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив”  ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

Турнинг марказий ўйинларидан бири сифатида эътироф этилаётган мазкур баҳс олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Олтинчи тўқнашув

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар Олий Лига доирасида 5 марта тўқнаш келишган.

“Локомотив” ўйинларнинг 3 тасида зафар қучган, 2 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати – 11-4, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 11 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 2 тани ташкил этади.

Биринчи даврада Қўқонда ўтказилган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0

Ҳакамлар

Тошкентда бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Қўқон-1912” жамоалари ўйинини Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.

Олий лига

26-тур

“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рисқуллаев (Тошкент).

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ПФЛ вакили: С.Ризаев

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув бугун “Локомотив” стадионида 16:30да старт олади. Ушбу ўйинда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz