Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду: Шахсий совринлар мени кучли бўлишга ундайди

Криштиану Роналду: Шахсий совринлар мени кучли бўлишга ундайди

  25.10.2017 12:53
  0
  767
Криштиану Роналду: Шахсий совринлар мени кучли бўлишга ундайди

Аввалроқ, хабар берганимиздек кеча, 23 октябрь куни Англия пойтахти Лондонда ҳалқаро футбол ташкилоти (ФИФА) томонидан “The Best FIFA Football Awards 2017” совринини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда ўтган “мавсумнинг энг яхши эркак футболчиси” сифатида Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду эътироф этилди.

Мазкур совринни кетма-кет иккинчи йил қўлга киритган Криштиану Роналду совринни қабул қилиб олгандан сўнг ФИФА журналистларининг саволларига жавоб берди.

– Роналду, мазкур совринни икки йил кетма-кет қўлга киритдингиз. Ўзингизни қандай ҳис этяпсиз? 

Ҳозир жуда бахтлиман, ўйлайманки фаолиятимдаги энг ёрқин кунларни бошимдан ўтказяпман. Таассуротларим кучли, ақлга сиғмас даражада хурсандман.

– Сизни бешинчи марта дунёнинг энг кучли футболчиси сифатида тан олишди... 

Футболчилик фаолиятимни бошлаган вақтимда ўз олдимга катта мақсадлар ташлагандим. Ўйлайманки, мақсадларим амалга ошишда давом этмоқда. Шахсий совринларни қўлга киритиш мени янада кучли бўлишимга ундайди ва юқори даражада футбол ўйнашимга ёрдам беради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz