Қайднома

Қидирув

«Локомотив» Бикмаевнинг дубли эвазига «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

«Локомотив» Бикмаевнинг дубли эвазига «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

  25.10.2017 18:15
  0
  629
«Локомотив» Бикмаевнинг дубли эвазига «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 26-туридан ўрин олган дастлабки учрашув якунига етди. Унда Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 9 – дақиқада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев ҳисобни очди. 41-дақиқада Бикмаевга яна омад кулиб боқди ва учрашувдаги иккинчи голини уришга эришди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Ўз майдонида тўлиқ етакчилик кўрсатган амалдаги чемпионлар 58-дақиқага келиб Санжар Шоаҳмедовнинг голи эвазига йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштиришди ва Олий Лига жадвалида 60-очко жамғариб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олишди. Мағлубиятга учраган “Қўқон-1912” жамоаси 26-турдан сўнг 40 очко билан 6-ўринга жойлашди.

Олий Лига, 26-тур.

16:30. 25 октябр.

“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон) – 3:0 (2:0).

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), А.Рисқуллаев (Тошкент).

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (9 автогол), Марат Бикмаев (42), Санжар Шоаҳмедов (63).

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 9, Икром Алибоев (18. Тимур Кападзе-71), 10. Марат Бикмаев, 11, Садриддин Абдуллаев, 15. Сардор Мирзаев (22. Мурод Бобожонов-79), 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Шуҳрат Махаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 55. Санжар Шоаҳмедов, 77. Диёр Туропов (99. Жалолиддин Машарипов – 50).

Захира: 12. Маъмур Икромов, 5. Кахи Махарадзе, 33. Олег Зотеев, 42. Муҳаммад Коне.

 

Қўқон-1912: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (17. Аваз Маматхўжаев – 61), 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов - 43), 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов-64), 99.Филип Райевац.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11.Андрей Сидоров, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.

Назоратчи: Ш.Жумаев (Қарши).

ПФЛ вакили: С.Ризаев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz