Қайднома

Қидирув

Нўъмон Ҳасанов: Бугун чиройли футбол бўлди

Нўъмон Ҳасанов: Бугун чиройли футбол бўлди

  25.10.2017 19:20
  0
  537
Нўъмон Ҳасанов: Бугун чиройли футбол бўлди

“Локомотив” -"Қўқон-1912" учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди ва қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун чиройли футбол бўлди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоа очиқ ўйин кўрсатишди. "Локомотив" жамоаси юлдуз футболчилардан ташкил топган. "Қўқон-1912"га эса тажриба камлиги панд бермоқда.

"Локомотив" жамоаси футболчилари тажрибали ўйинчилар ҳисобланишади. Яхши жамоани бир йилда тузиб бўлмайди. Албатта бунга вақт керак.

Ҳакамлар ўйинни яхши бошқаришди уларга эътироз йўқ.

Биринчи даврани яхши ўтказгандик. Иккинчи даврада эса пасайиш бўлди. Бу бўлиши керак эди. Чунки ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва буни яхши тушунаман. Бир таркиб билан бутун мавсумни бир текисда ўтказиш осон эмас. Захирамиз торлиги сабабли иккинчи даврани бир текисда ўтказа олмаяпмиз. Келаси мавсумда таркибни кучайтирамиз.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz