Қайднома

Қидирув

Усэйн Болт фаолиятини Европанинг гранд клубида бошлайди

Усэйн Болт фаолиятини Европанинг гранд клубида бошлайди

  26.10.2017 10:55
  0
  668
Усэйн Болт фаолиятини Европанинг гранд клубида бошлайди

Енгил атлетика бўйича саккиз карра жаҳон чемпиони Усэйн Болт ўз футболчилик фаолиятини Дортмунднинг «Боруссия» клубида бошлаши мумкин, дея хабар қилмоқда Mirror нашри.

«Одамларнинг гаплари билан ишим йўқ, бу менинг шахсий қарорим. Мен ўзимни алдамоқчи эмасман. Агар бу ишни қила олмаслигимни ҳис этсам, унда бу ҳақда унутаман. Ҳозирча бу туш – ҳаётимдаги навбатдаги саҳифа.

Икки ҳафтадан сўнг мен яна машғулотларга киришаман ва эски формамни тиклаб оламан. «Боруссия»дагилар жамоа эшиклари мен учун доим очиқлигини айтдилар, шундай экан, формамни тиклаш қолди холос.

Бу менга энг яхши клублардан бирида ўйнаб кета оламанми, деган саволга жавоб топишда ёрдам беради. Қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёрман», — дейди Болт.

Шунингдек, ушбу хабарни дортмундликлар клуби бош директори Ханс-Йоахим Ватцке ҳам инкор қилгани йўқ.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz