Футбол бўйича Россия Кубогининг чорак финалига йўлланма олган 8 жамоа номи маълум. Улар орасида ўзбекистонлик футболчи тўп сурадиган фақатгина 1 та клуб бор: Вагиз Галиулиннинг «Тосно»си.
«Тосно» 1/8 финалда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва пенальтилар сериясига кўра, 6:5 ҳисобида устун келди. Беллашувда Вагиз Галиулин 85-дақиқага келиб алмаштирилди. Клуб ярим финалга йўл олиши учун Владивостокнинг «Луч-Энергия»сини таслим қилиши керак бўлади. «Луч-Энергия» аввалги босқичда ўзбекистонлик Вадим Афонин тўп сурадиган «Анжи»ни турнирдан чиқариб юборганди. Шунингдек, Виталий Денисов ҳаракат қиладиган Москванинг «Локомотив» клуби ўтган босқичда «Криля Советов»дан 2:3 ҳисобида енгилиб, ўз иштирокига якун ясаган.
Энди улар қаторига Элдор Шомуродовнинг «Ростов» клуби ҳам қўшилди. Ростовликлар чорак финал йўлида «Амкар» билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар бош мурабийи Кучук 106-дақиқага келиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродовни майдонга туширди.
Учрашув пенальтилар сериясига қадар етиб боргач, қолган жамоадошларидан тетикроқ бўлган Шомуродов лотереяни бошлаб берди ва ўзининг аниқ зарбаси билан «Ростов»ни олдинга олиб чиқди. Ундан кейинги зарбани йўллаган Бодул эса дарвозабонни енга олмай, имкониятни ростовликлар томон оғдирди.
Шу куни пенальтилар сериясида футболда камдан-кам кузатиладиган ҳолат рўй берди. Яъни, майдонда бўлиб турган 11 футболчининг барчаси 1 тадан зарба берганидан кейин ҳам, ғолибни аниқлаб бўлмади. Бунгача ҳисоб 9:9 кўринишига келди. Қоидага кўра, 11 метрлик нуқтага қайтадан Элдор Шомуродов яқинлашди. Бироқ ҳужумчи бу сафар «Амкар» дарвозабони Артур Нигматуллин билан дуэлда енгилди. Аксинча, Бодул эса пенальтини аниқ бажариб, «Ростов»ни шу босқичда қолдириб кетди.
Россия Кубоги
1/8 финал
25 октябрь, чоршанба
«Ростов» — «Амкар» 1:1 (пен — 9:10)
Голлар: Брайн Идову, 16 (0:1). Сергей Паршивлюк, 39 (1:1).
«Тосно» — «Томь» 0:0 (пен — 6:5)
Манба: daryo.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20