Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 31 октябрь – 4 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари БААга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўртоқлик ўйинлари 2 ва 3 ноябрь кунларига белгиланган. Ўртқолик ўйинларига тайёргарлик кўриш учун терма жамоа Тошкентда 27–30 октябрь кунлари машғулотлар ўтказади.
Баҳодир Аҳмедов бўлажак йиғинларга 16 ўйинчини жалб қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров («Ардус»), Акмалжон Ҳазраткулов («Дўстлик-AIN»);
Ўйинчилар: Артур Юнусов («Ардус»), Машраб Одилов («Ардус»), Константин Свиридов («Олмалиқ»), Фарҳод Абдумавлонов («Ардус»), Даврон Чориев («Ардус»), Ҳусниддин Нишонов («Нафис»), Давронжон Абдураҳманов («Ардус»), Анасхон Раҳматов («Ардус»), Ихтиёр Ропиев («Максам-Чирчиқ»), Дилмурод Шавкатов («Ардус»), Алан Аминов («Ардус»), Хушнур Эркинов («Ардус»), Акбар Усмонов («Олмалиқ»), Ботирбек Ризаев («Максам-Чирчиқ»).
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва БАА футзал терма жамоаларининг ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва БАА Футбол Ассоциацияси ўртасидаги имзоланган меморандум доирасида ташкил қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичи «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи шаҳрида бўлиб ўтади.
Манба: www.the-uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20