Қайднома

Қидирув

Балотелли: «Терактгача Ницца шаҳри ҳақида ҳеч нарса билмасдим»

Балотелли: «Терактгача Ницца шаҳри ҳақида ҳеч нарса билмасдим»

  27.10.2017 15:15
  0
  543
Балотелли: «Терактгача Ницца шаҳри ҳақида ҳеч нарса билмасдим»

«Ницца» клуби ҳужумчиси Марио Балотелли ҳозирда истиқомат қилаётган шаҳри Ницца ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Афсуски, мен теракт содир бўлгунга қадар Ницца ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Мен тахминан олти йилча олдин Монако ва Сен-Тропега таътил вақтида келганман. Аммо Ниццада ҳеч қачон бўлмаганман.

Умуман олганда, менга Ницца ёқади. Бу ерда тунлари одам кам бўлади, ўзимни яхши ҳис қиламан. Мен истиқомат қиладиган жой жуда тинч. Мен кам-кам қаергадир бораман. Баъзида Монакога бориб тураман. У ерда кўплаб танишларим бор, бунинг устига узоқ ҳам эмас.

Ниццадаги қасрни томоша қилиш ниятидаман, аммо у ер тунда ишламайди, кундузи эса иложим йўқ (кулади). Бир кун келиб шаҳарнинг тарихий жойларига албатта бораман», — дейди Балотелли.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz