Қайднома

Қидирув

Спорт-ТВ ходими ҳакамларига ёрдам берган экан ва...

Спорт-ТВ ходими ҳакамларига ёрдам берган экан ва...

  28.10.2017 10:39
  0
  1387
Спорт-ТВ ходими ҳакамларига ёрдам берган экан ва...

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари ўртасидаги Тошкент дербиси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Қанот ҳаками Дониёр Сайлавовнинг очиқчасига мезбонларга ён босиши футбол жамоатчилигинг кескин норозиликларига сабаб бўлди.

Фото: «Пахтакор»

Ўйиннинг 66-дақиқасида «Бунёдкор» жарима майдончаси ичида саросима ҳолат юзага келди ва бир қатор футболчилар тўп устига ётиб олди. Бунда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган бўлса-да, лайнсмен Дониёр Сайлавов ҳолатни гол деб изоҳлади ва бош ҳакам Азиз Асимовнинг фикрини ўзгартиришга эришди.

Учрашувни Спорт-ТВ орқали шарҳлаб бораётган Хайрулла Ҳамидов ҳам, Элдор Мустафоев ҳам қанот ҳаками голни қаердан олганини тушунмай, шу мавзуни муҳокама қилиб турганида, «Бунёдкор» футболчилари қанот ҳакамини ўраб олди. Вазият бартараф этилиши учун ўйин 5 дақиқача тўхтаб қолди.

Телеканал режиссёри Жамолиддин Бобожоновнинг «Орият Доно» радиосида айтишича, Азиз Асимов ва Дониёр Сайлавов ўзаро суҳбатлашиб турганида, тўртинчи ҳакам Спорт-ТВ ходимига мурожаат қилган ва такрорий лавҳани кўриб беришни сўраган. Шундан сўнггина тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмагани очиқланган ва ҳакамлар голни бекор қилган.

Бироқ 85-дақиқада Дониёр Сайлавов барибир мақсадига эришди ва ўйиндан ташқари ҳолатдан урилган голни инобатга олди. Бу сафар Азиз Асимов унинг фикрига қўшилди, Спорт-ТВ ходимига эса қайта мурожаат қилиб ўтирилмади.

ФИФА Россия мезбонлигида ўтган Конфедерациялар Кубогида видеотакрорлар масаласини биринчи планга олиб чиқди. Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов шахсан видеотакрорлар бўйича мутахассис сифатида Россияга бориб келди. Ўзбекистон футболида эса на видеотакрорлар бор, на дарвоза ортидаги ҳакамлар ва на голни аниқлайдиган технология. Ваҳоланки, Тошкент дербисини бошқарган ҳакамлар бригадаси норасмий тарзда бўлса-да, Спорт-ТВдан ёрдам сўрашга мажбур бўлган. Учрашувдан кейин инспектор Дониёр Сайлавовни «2» баҳога лойиқ кўрди. Бироқ унинг масаласини ЎФФ ҳозиргача кўриб чиқмади. Тажрибали Равшан Эрматов эса шу куни Фарғонадаги «Нефтчи» — «Қизилқум» ўйинини бошқариб юрганди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz