Қайднома

Қидирув

Фахрийларни эъзозлайлик

Фахрийларни эъзозлайлик

  28.10.2017 14:32
  0
  423

«Пахтакор»да 10 мавсумдан кўп вақт тўп сурган футболчилардан бири - Владимир Штерн 21 октябрь куни 75 ёшга тўлди. 1942 йили туғилган Штерн катта спортга илк қадамларини «Пахтакор»да Сергей Арутюнов қўл остида қўйган. 1960 йилга келиб, у Биродар Абдураимов ва Дмитрий Ан билан бирга «Пахтакор» ўринбосарлари сафида ўйнайди. 1962-1963 йиллар оралиғида эса «Политотдел» шарафини ҳимоя қилган Штерн кейинги мавсум яна «Пахтакор»га қайтади. Жамоа олий лигага чиққан йили Штерн ҳимоя чизиғининг етакчиларидан бири сифатида гавдаланганди. Тўғри, «Пахтакор» айрим мавсумларда нисбатан кўп гол қўйиб юборган. Лекин жамоа ўша даврнинг энг кучли ҳужумчиларига эга рақиблар билан баҳс олиб борганини унутмаслик лозим. Владимир Штерн 1973 йили жамоадаги охирги мавсумини ўтказди. Шундан сўнг бор эътиборини мураббийлик соҳасига қаратди. Кейинчалик футбол мактабларида фаолият олиб борди. Мана, бугунги юбиляр 20 йилдирки, Геннадий Красницкий номидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабини бошқариб келмоқда. Унга саломатлик тилаймиз ва футболимиз равнақи йўлида ҳали кўп йиллар самарали ишлашидан умидвормиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz