Қайднома

Қидирув

«Барселона» қишда Коутиньо учун нисбатан камроқ сумма таклиф қилмоқчи

«Барселона» қишда Коутиньо учун нисбатан камроқ сумма таклиф қилмоқчи

  28.10.2017 21:44
  0
  574
«Барселона» қишда Коутиньо учун нисбатан камроқ сумма таклиф қилмоқчи

Биласиз, «Барселона» бутун ёз бўйи «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Фелипе Коутиньони сотиб олишга уринди. Аммо якунда ҳаракатлари самара бермади.

Каталонияликлар энди январда бразилиялик футболчини ўз сафларига қўшиб олиш ҳаракатини қайта жонлантиришади. Бу «Барса»нинг Коутиньо трансфери йўлидаги сўнгги уриниши бўлади.

Энг қизиғи, жамоа бу сафар нисбатан камроқ сумма таклиф қилмоқчи. Чунки Коутиньо «Ливерпуль» сафида ЧЛда ўйнаб бўлди ва энди Каталонияга кўчиб ўтган тақдирда ҳам, мазкур мусобақанинг жорий мавсумида «Барселона»га ёрдам беролмайди.

Маълумот учун эслатма, «Ливерпуль» раҳбарияти охирги марта испан грандининг 138 миллион евро ҳамда қўшимча бонуслардан иборат таклифини рад этганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz