Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» Билбаода «Атлетик»ни мағлубиятга учратди

Ла-лига: «Барселона» Билбаода «Атлетик»ни мағлубиятга учратди

  29.10.2017 01:42
  0
  664
Ла-лига: «Барселона» Билбаода «Атлетик»ни мағлубиятга учратди

Испания чемпионати 10-туридан ўрин олган бугунги сўнгги баҳс ўз поёнига етди. Ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилган «Атлетик» иккита тўп фарқи билан имкониятни бой берди.

Учрашув мезбонларнинг устунлиги остида бошланди ва мезбонлар ҳужумчиси тер Штеген дарвозаси олдида яхшигина вазиятлар ярата олди. Аммо германиялик посбоннинг маҳорати бу вазиятларда гол бўлишига йўл қўймади.

Кейин эса вақт ўтган сари «Барселона» секин-аста ўйин тизгинини қўлига олиб, вазиятлар ярата бошлади. Ваниҳоят 37-дақиқа келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда Лионель Месси жамоаси ҳужумини ташкил қилиб, тўпни қанотга, Альба томон узатди ҳамла жарима майдончасига кириб бу тўпни қабул қилиб олди ва енгил зарба евазига тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Шундан кейин ҳам каталонияликларда яна бир-неча вазият юзага келди. Аммо базида ҳимоя яхши ҳаракат қилган бўлса, бир вазиятда Паулиньонинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим ўртача темпда, жамоаларнинг гал-гал уюштирган ҳужуми остида бошланди. 53-дақиқага келиб Рауль Гарсия боши билан зарба бериб тўсинни титратишга ҳам муваффақ бўлди, аммо тўсинга текканидан сўнг тўп майдонни тарк этди ва бу вазиятда ҳисоб ўзгармай қолди.

Кейинчалик кураш асосанмайдон марказида кечди десак ҳам бўлаверади. Албатта, жамоалар имконият бўлиши билан олдинги чизиққа интилиб туришди.

Бир сўз билан айтганда «Барселона» ҳисобдаги кичик устунликни инобатга олиб, тўпни ўйинни назорат қилган ҳолда эҳтиёткорона ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди ва қайсидир маънода бунга эришди. Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, тер Штеген бир-неча маротаба яққол вазиятларни бартараф этиши билан ўйинга катта таъсир ўтказиб турди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиларда эса мезбонлар деярли тўлиқ кучни ҳужумга ташлашганди. Бунинг натижасида «Барселона» тўпни эгаллаши билан қарши ҳужумга ўтди ва Месси, Суарес ҳамда Паулиньо ҳамкорлиги иккинчи голни рақиб дарвозасига жойлашди. Гол муаллифи бразилиялик ярим ҳимоячи.

Шу тариқа каталонияликлар «Атлетик» Билбао майдонида қийинчилик билан уч очкони қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 10-ТУР

АТЛЕТИК – БАРСЕЛОНА 0:2 (0:1)

28 октябрь, «Сан Мамес»

Голлар: 0:1 – 36 Месси, 0:2 – 90 Паулиньо.

Атлетик: Аррисабалага, Нуньес, Лапорт, Иньиго Лекуэ, Боведа, Сан Хосе (Беньят, 68), Кордоба, Итурраспе, Рауль Гарсия, Иньяки Уильямс (Сусаета, 83), Адурис.

Барселона: тер Стеген, Альба, Пике, Умтити, Паулиньо, Серджи Роберто, Андре Гомеш (Нелсон Семеду, 83), Бускетс, Ракитич, Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Итурраспе (41), Бускетс (47), Пике (63), Паулиньо (75), Умтити (81).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz