Қайднома

Қидирув

Хамес Родригес «Бавария»да ортиқчами?

Хамес Родригес «Бавария»да ортиқчами?

  30.10.2017 00:41
  0
  1960
Хамес Родригес «Бавария»да ортиқчами?

«Бавария» Хамес Родригесни «Реал»га қайтармоқчи? Нега?

Ахир Германия гранди колумбиялик футболчини ижара келишуви асосида таклиф этиб, шартнома муддати тугагач, унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишни режалаштирганди-ку.

Нима бўлди? Bombardir.ru сайти ҳаммада алоҳида қизиқиш уйғотган келишув нега ўзини оқламаётгани сабабини қидириб кўрди.

Ўзи нима бўляпти?

Биласиз, «Бавария» раҳбарияти яқиндагина бош мураббийни янгилади: Мюнхенда иши юришмаган Карло Анчелотти ўрнига Юпп Хайнкесни таклиф қилди. Натижада бундеслига грандининг Хамес Родригес хизматига эҳтиёж сезмаётганию, уни муддатидан олдин «Реал»га қайтариши ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

Blu Radio маълумотларига кўра, қария Хайнкес колумбиялик футболчи билан бирга ишламоқчи эмас. Айтиш жоиз, Хамес Мюнхен клуби сафига шахсан Анчелотти хоҳиши билан қўшилганди. Чунончи, итальян мутахассиси ва юлдуз ярим ҳимоячининг йўллари «Реал»да ўзаро кесишганди.

Хамес «Бавария»да ўзини нечоғли кўрсатди?

Ҳозирча айтарли каромат кўрсата олгани йўқ. Колумбия фахри ҳаттоки, Анчелотти даврида ҳам атиги 1та ўйинни тўлиқ ўтказди ва яна 4та учрашувда маълум вақт ҳаракатланди.

Шунинг баробарида 1та гол уришдан ташқари, яна бирига ассистентлик қилди. Табиийки, бундай статистика топ-футболчилар қаторига кирувчи Хамес учун асло ярашмайди.

У Мюнхенда қайси шартлар асосида ўйнамоқда?

2 ойча олдин ҳамма «Бавария» ажойиб келишувни амалга оширганини таъкидлаётганди. Зеро, немис клуби Хамесни узоқ муддатли ижара шарти бўйича олиб, уни 2 мавсумдан сўнг 40 млн. еврога сотиб олишни мўлжаллаганди.

Бироқ қисқа вақт ичида умумий ҳолат кескин ўзгарди: Анчелотти Германиядан кетди, янги мураббий режаларида эса Родригесга жой йўқ, шекилли.

Хамес «Мадрид»да қандай ўйнаганди?

Аввалги мавсум «Реал» устози Зайниддин Зидан колумбиялик футболчини кўпинча захирада қолдирди. Айниқса, ЧЛ доирасидаги муҳим ўйинларда унга ишонч билдирмади.

Дейлик, «Ювентус»га қарши кечган финал учрашувида Хамесни ҳаттоки, қайдномага ҳам киритмади. Ваҳоланки, у майдонга тушган ўйинларда бинойидек таассурот қолдирди: голлар урди, самарали узатмалар муаллифига айланди. Аниқроқ айтсак, етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчи мавсум давомида барча турнирлар доирасида 11та гол уриб, 12 марта ассистентлик ролини бажарди.

Шунга қарамай, бош мураббий меҳрини қозонолмади ва ёзда кетишни маъ-қул кўрди. Энди эса тушунарлики, Родригесга нафақат Хайнкес, балки Зидан режаларида ҳам жой топилмаса керак. Акс ҳолда, «Реал» мюнхенликлар билан келишув жараёнида уни кейинчалик атиги 40 млн. еврога сотиш шартига сира кўнмаган бўларди.

«Бавария» тўғри йўл тутяптими?

Катта клубларда иши юришмаётган топ-футболчиларга нисбатан алоҳида раҳм ҳисси йўқ. «Бавария» чиндан ҳам, Родригесни ортиқча санаётган бўлса, у билан осонгина хайрлашиб қўя қолади.

Боз устига, Хамес учун ҳам Мюнхен жамоаси захира ўриндиғида жимгина ўтирганча Хайнкеснинг хайрихоҳлигини кутишдан кўра, «Реал»га қайтиб, қишда ўзига янги клуб қидириш фойдалироқ. Ахир «Бавария» товон пули тўлашига тўғри келсада, колумбияликдан тезроқ қутулмоқчи.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.