Қайднома

Қидирув

Эрнесто Вальверде раҳбариятдан марказий ҳимоячи сотиб олишни сўрамоқда

Эрнесто Вальверде раҳбариятдан марказий ҳимоячи сотиб олишни сўрамоқда

  30.10.2017 18:47
  0
  597
Эрнесто Вальверде раҳбариятдан марказий ҳимоячи сотиб олишни сўрамоқда

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде клуб раҳбариятидан марказий ҳимоячи сотиб олишни сўрамоқда. El Mundo Deportivo нашрида ёзилишича, Каталония жамоаси раҳбарлари январдаёқ бу илтимосни бажаришга ҳаракат қилишади.

Ҳозирда ҳимоя марказини кучайтириш учун «Палмейрас» аъзоси Йерри Мина асосий номзод бўлиб турибди. Бироқ футболчининг ўзи айни пайт Европага талпинмаяпти. У ЖЧ-2018 олдидан жамоа ўзгартириш натижасида ўйин амалиётисиз қолишдан чўчияпти, шекилли.

Айтганча, «Барселона» устози шунингдек, раҳбариятга мурожаат қилиб, 3 нафар футболчини тезроқ сотишни сўради. Булар — Томас Вермален, Арда Турон ва Пако Алькасер. Тушунарлики, мураббий режаларида ушбу футболчиларга жой йўқ.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz