Қайднома

Қидирув

«Валенсия» ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

«Валенсия» ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

  31.10.2017 12:21
  0
  522
«Валенсия» ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

«Валенсия» клуби Испания чемпионатининг 10-туридан сўнг 24 очко тўплади.

Шу тариқа, жамоа ўз тарихидаги энг яхши стартни қайд этди. Бунгача уларнинг энг яхши натижаси 10 та турда 23 очко эди. Ушбу натижа 2014/15 (якунда 4-ўрин) ва 2003/04 мавсумда (Испания чемпионлиги ва Кубок соҳиби) қайд этилган.

7 та ўйинда ғалаба нашидасини сурган валенсияликлар, учта ўйинда дуранг қайд этдилар. Ҳозирда жамоа Примерада иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Барселона»дан тўрт очкога ортда қолмоқда. Шу ўринда «кўршапалаклар» «Реал» ва «Атлетико» клубларини 4 очкога ортда қолдирмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz