Қайднома

Қидирув

«Милан» ва «МЮ» Упамеканога даъвогар

«Милан» ва «МЮ» Упамеканога даъвогар

  31.10.2017 13:59
  0
  368
«Милан» ва «МЮ» Упамеканога даъвогар

Италиянинг “Милан” клуби “РБ Лейпциг” клуби ҳимоячи Даёте Упамекано хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, италиялик скаутлар 19 ёшли франциялик футболчининг ҳаракатларини кузатиб, уни “Милан”га фойдаси тегишини тушуниб етишган.

Шунингдек, “Милан”га Упамекано харидида “Манчестер Юнайтед” клуби рақобатчилик қилиши мумкин.

Англияликлар ҳам икки йилдан бери 19 ёшли йигитчанинг ўйинларини кузатиб келишади ва қишги трансферлар мавсумида “РБ Лейпциг” клубига Упамекано борасида расмий таклиф билан чиқишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Упамекано билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Футболчининг “РБ Лейпциг” билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар давом этади, энг қизиғи ҳимоячининг товон пули 100 миллион еврони ташкил этади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz