Қайднома

Қидирув

Жой бор ёнимда (стадионга чорлов)

Жой бор ёнимда (стадионга чорлов)

  31.10.2017 14:14
  0
  230
Жой бор ёнимда (стадионга чорлов)

Сиз, азиз мухлислар, тинглангиз сўзим,

Чеҳрангиз кўрганда, нур сочар кўзим.

Стадион бағрида ўтган он-кезим,

Мен, ахир футболнинг доғиман, доғи.

 

             Келсангиз, ҳамиша жой бор ёнимда,

             Гол завқи жўш урар қайноқ қонимда.

             Лаззат юз очадур  ошу нонимда,

             Мен, ахир футболнинг доғиман, доғи.

 

Ишонинг, бу кунлар ўтар-да кетар,

«Бўрилар» ҳамласи дилни шод этар.

«Шерлар»нинг наъраси фалакка етар,

Мен, ахир футболнинг доғиман, доғи.

 

             «Қалдирғоч», «бургутлар» кўрсатиб ўйин,

             Чалишар, албатта, зафарлар куйин.

             Рақиблар ноилож эгишар бўйин,

             Мен, ахир футболнинг доғиман, доғи.

 

Бир боқинг, Муроджон, Райим, Эргашвой,

Ям-яшил майдонда ўзгача чирой.

Шайдоси бўласиз сиз ҳам ҳойнаҳой,

Мен, ахир футболнинг доғиман, доғи.

 

             Чўнтакка зўр келиб чипта баҳоси,

             Ўрласа самога кўнгил садоси.

             Йўл очар сизларга чоллар асоси,

             Мен, ахир футболнинг доғиман, доғи.

 

Кўплашиб келинглар, тўлсин ўйингоҳ,

Одам-ла файзлидир ҳар қандай даргоҳ.

Шунда-чи, Баҳромни қийнамас оҳ-воҳ,

Мен, ахир футболнинг доғиман, доғи.

Баҳром СИДДИҚОВ, Жиззах шаҳри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.