Қайднома

Қидирув

Карло Анчелотти: «ОАВ туфайли ҳар куни қайсидир клубда иш бошлайман»

Карло Анчелотти: «ОАВ туфайли ҳар куни қайсидир клубда иш бошлайман»

  31.10.2017 20:42
  0
  603
Карло Анчелотти: «ОАВ туфайли ҳар куни қайсидир клубда иш бошлайман»

“Бавария” клубинниг собиқ бош мурабибйи Карло Анчелотти қайсидир клубда иш бошлаши ҳақидаги хабарларнинг барчаси ёлғон эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Европа ОАВлари Анчелоттини гоҳида Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубига ёки “Челси”да Антонио Конте ўрнида иш бошлаши ҳақида асоссиз хабарлар тарқатишмоқда.

“Мени ҳар куни янги клубда иш бошлашим мумкинлиги ҳақида хабарлар ёғдиришади. Охиргиси “Челси” клуби бўлди. Бу эса менинг дўстим Антонио Конте қулоғига етиб борибди. Мен Конте билан гаплашиб тураман. Бундай ноўрин миш-мишлар умуман ҳақиқатдан йироқ ҳисобланади. Баъзида ОАВ мени “Эвертон” ёки Хитой терма жамоасига юборади.

Ҳозирда ўз тақдирими ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман. Келинглар бу ҳақда кейинги йилнинг июнь ойида гаплашиб олсак. Айни вақтда дам олишни истайман”, — дейди Анчелотти Anch'Io Sport нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz