Қайднома

Қидирув

«Машъал»ни сўнги уч турда қандай ўйинлар кутмоқда?

«Машъал»ни сўнги уч турда қандай ўйинлар кутмоқда?

  31.10.2017 17:34
  0
  465
«Машъал»ни сўнги уч турда қандай ўйинлар кутмоқда?

Хусусан, ноябрь ойидаги сўнгги 4 тур ўйинларидан сўнг жорий йилги мавсумга ҳам якун ясалади.

«Машъал» жамоамиз 4 ноябрь куни  27-тур доирасидаги «Обод»га қарши ўтказилиши керак бўлган учрашувда рақиб жамоанинг чемпионатдан четлатилгани боис техник ғалаба ёзилади.

Айни дамда «Газчилар» 26-турдан кейин 35 очко жамғариб, турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб этиб турибди.

Олдинда «Машъал» жамоамизни яна учта учрашув кутиб турибди. Жумладан, ноябрь ойининг 8-санасида 28-тур доирасида Муборакда «Қизилқум»га қарши майдонга тушамиз, 19 ноябрда эса 29-тур доирасида, Вадим Абрамов бошчилик қилиб бораётган Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси меҳмони бўламиз. Мавсумнинг сўнгги 30-тур баҳсида эса жамоамиз Муборакда 25-ноябрь куни Самарқанднинг « Динамо » жамоасига қарши тўп суриб, 2017 йилги мавсумни якунлайди.

«Машъал» жамоамизнинг ноябрь ойидаги ўйинлари:

Олий Лига. 28-тур

8 ноябрь (чоршанба). Муборак.

“МАШЪАЛ” – “ҚИЗИЛҚУМ”

Олий Лига. 29-тур

19 ноябрь (якшанба). Фарғона

“НЕФТЧИ” – “МАШЪАЛ”

Олий Лига. 30-тур.

25 ноябрь (шанба). Муборак.

“МАШЪАЛ” – “ДИНАМО”


Манба: www.fcmashal.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz