Қайднома

Қидирув

«Рома» «Челси»ни тиз чўктирди, «Карабах» Мадридда ҳам очко ишлади

«Рома» «Челси»ни тиз чўктирди, «Карабах» Мадридда ҳам очко ишлади

  01.11.2017 04:17
  0
  645
«Рома» «Челси»ни тиз чўктирди, «Карабах» Мадридда ҳам очко ишлади

Чемпионлар лигасининг C гуруҳи 4-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Ўз майдонида “Челси”ни қабул қилган “Рома” рақибини йирик ҳисобда таслим қилди.

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Стефан Эль-Шаарави жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб римликларни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, маълум вақт мезбонлар тўпга эгалик қилдилар.

Эрта ўтказиб юборилган голдан сўнг ўзига келган лондонликлар биринчи бўлим ўрталарига келиб ташаббусни ўз қўлларига олдилар ва мезбонлар дарвозаси яқинида кўплаб хавфли вазиятларни содир қилдилар.

Бироқ гол уриш борасида омад яна римликларга кулиб боқди. Ража Наинголан тўпни узоқ масофадан рақиб жарима майдони томон йўналтирди. “Челси” ҳимоячиси Рюдигер эса бу тўпни кутилмаганда ўтказиб юборди. Ушбу ўзига ҳос сюрприздан Эль-Шаарави бажонидил фойдаланди ва ўйиндаги дублини нишонлади.

63-дақиқада Сеск Фабрегас майдон марказида хато йўл қўйди ва Александр Коларовдан узатда қабул қилиб олган Диего Перотти узоқ масофадан Тибо Куруа дарвозасини ишҳол қилди.

Иккинчи учрашувда эса Мадриднинг “Атлетико”си яна бир бор “Карабах” тўсиғидан ўта олмади. Муросасиз кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Гуруҳдаги вазият қуйидагича тус олди: . «Рома» — 8 очко; 2. «Челси» — 7; 3. «Атлетико» — 3; 4. Карабах — 2.

ЕЧЛ, 4-тур

Атлетико (Испания) – Карабах(Озарбайжон) 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 40 Мичел, 1:156 Парти.

Атлетико – Облак, Филипе Луис, Хуанфран, Савич, Годин, Парти (Гайтан, 62), Сауль, Габи, Корреа, Гамейро (Торрес, 70), Гризманн.

Карабах – Шехич, Аголи, Садыгов, Медведев, Жезничак, Ришард, Мичел, Герье (Юнусзаде, 63), Гараев, Педро Энрике, Шейдаев (Кинтана, 72).

Огоҳлантиришлар: Садыгов (9), Савич (32), Жезничак (34), Торрес (75).

Четлатиш: Педро Энрике (59), Савич (88).

Рома (Италия) – Челси (Англия) 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 1 Эль-Шаарави, 2:0 – 36 Эль-Шаарави, 3:063 Перотти.

Рома – Алиссон, Жезус, Фасио, Коларов, Флоренци (Манолас, 76), Стротман, де Росси, Перотти (Пеллегрини, 87), Наингголан, Эль-Шаарави (Жерсон, 75), Джеко.

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл (Виллиан, 56), Алонсо, Рюдигер, Педро, Фабрегас (Дринкуотер, 71), Азар, Бакайоко, Аспиликуэта, Мората (Батшуайи, 75).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz