Қайднома

Қидирув

ПСЖ ва «Бавария» ЕЧЛ плей-офф босқичига йўлланма олди

ПСЖ ва «Бавария» ЕЧЛ плей-офф босқичига йўлланма олди

  01.11.2017 04:24
  0
  513
ПСЖ ва «Бавария»  ЕЧЛ плей-офф босқичига йўлланма олди

Франциянинг ПСЖ ҳамда Германиянинг “Бавария” жамоалари ЕЧЛ мусобақасининг 4-турида ғалаба қозонишди.

Парижликлар ўз майдонларида “Андерлехт” (5:0) устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишган бўлса, “Бавария” сафарда “Селтик” (2:1) ни мағлубиятга учратди.

Мазкур ғалаба германияликлар ва францияликларга ЕЧЛнинг плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини беради. “Бавария” ҳисобида энди 9 очко бор, “Селтик”да эса 3 очко.

Агар очколар сони гуруҳ босқичига қадар тенглашиб қоладиган бўлса, ўзаро учрашувлар натижасига кўра, “Бавария” кейинги босқичда ўйнайди. Бундан ташқари, “ПСЖ” ҳам кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини муддатидан олдин ҳал этди.

Парижликлар 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижани қайд этишди. Яъни 12 очко жамғаришни уддалашди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz