Қайднома

Қидирув

Атлетларимиз Осиё кубогида зафарли юришларини давом эттиришди

Атлетларимиз Осиё кубогида зафарли юришларини давом эттиришди

  01.11.2017 13:00
  0
  576
Атлетларимиз Осиё кубогида зафарли юришларини давом эттиришди

Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Кеча хотин-қизлар ўртасида 63 ҳамда 69 кг. вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилди.

63 кг. вазн тоифасида чиқиш қилган Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 87 кг, силтаб кўтаришда 114 кг, умумий 201 кг. натижаси билан биринчи ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига Осиё кубогидаги учинчи олтин медални қўшиб қўйди.

69 кг. вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова эса 91+108=199 кг. натижаси билан кумуш медалини қўлга киритди. Эътиборлиси, кеча олтин ва кумуш медалларига эга чиққан ҳар иккала қизимиз ҳам 2002 йилда таваллуд топишган, яъни келаси йили Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятига эгалар.

Кореядаги мусобақада улар катталар орасида совринли ўринларга сазовор бўлиб, шоҳсупага кўтарилишди. Демак, ўз ўзидан кўриниб турибдики 2018 йилда Буэнос-Айресда ҳам юртимиз спорт мухлислари улардан медаллар кутишга хақлилар.

Кеча шунингдек, эркаклар ўртасида 85 кг. вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди. Ушбу вазн тоифасида терма жамоамизнинг икки нафар аъзоси ғолиблик учун кураш олиб борди.

 

Суннатилла Ўсаров даст кўтаришда 158 кг, силтаб кўтаришда 186 кг, суммада 344 кг. натижа билан мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Эътиборлиси, Суннатилла олтин медални қўлга киритган эронлик Али Маквандига бор йўғи 1 килограммга имкониятни бой берди. Зеро эронлик спортчи умумий 345 кг. натижаси билан биринчи ўринни эгаллади.

Ушбу вазн тоифасида бронза медали ҳам ўзбекистонлик атлетга насиб этди. Файзулло Набиев 148+189=337 кг. натижаси билан учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Ана шу тариқа мусобақада терма жамоамиз аъзолари хозирча 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга бўлишди.

Муаттар Набиева     - олтин

Сарвар Тоштемиров - олтин

Кумушхон Файзуллаева      - олтин

Муҳаммадали Қахрамонов - кумуш

Турсуной Жабборова           - кумуш

Суннатилла Ўсаров - кумуш

Файзулло Набиев     - бронза

Махлиё Тоғоева - бронза

Мусобақа эртага, 2 ноябрь куни якунига етади.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz