Қайднома

Қидирув

Карлес Пуйоль Ўзбекистонга ташриф буюради

Карлес Пуйоль Ўзбекистонга ташриф буюради

  01.11.2017 15:54
  0
  418
Карлес Пуйоль Ўзбекистонга ташриф буюради

Жаҳон футболи афсонаси, “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси, Испания терма жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпиони деган юксак номларга сазовор бўлган Карлес Пуйоль жорий йилнинг 9 ноябрь куни Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар берди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов шу йилнинг сентябрь ойида Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашганди.

Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун юлдузларини Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши учун таклиф қилишда ФИФАнинг амалий ёрдам беришини сўраганди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўша учрашув давомида Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатда футбол ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, Жаҳон футболи юлдузларини Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам беришни ваъда қилганди.

Пуйолнинг мамлакатимизга ташрифи шахсан ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш мақсадида федерация томонидан амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб - қувватлаш ва футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида Ўзбекистондаги футбол академиялари ва болалар футбол мактаблари билан яқиндан танишади ҳамда у ерда футбол сир-асрорларини ўрганаётган ёш футболчилар учун мастер-класслар ўтказиб беради.

Шунингдек, Жаҳон футболи афсонаси ўзбек футболи билан яқиндан танишиш мақсадида Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб бориши режалаштирилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.