Қайднома

Қидирув

Превью: «Сўғдиёна» - «Пахтакор»

Превью: «Сўғдиёна» - «Пахтакор»

  01.11.2017 18:06
  0
  511
Превью: «Сўғдиёна» - «Пахтакор»

3 ноябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 27-турида Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттираётган жамоамиз учун ҳар бир учрашув муҳим аҳамият касб этади. Беллашувни мезбонлардан Ихтиёр Тошпўлатов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. "Пахтакор"да бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Олий лига тарихида жамоалар 43 бор куч синашишган. 35 учрашувда "шерлар" ғолиб бўлишган. 4 мартадан дуранг ва рақиб муваффақияти кузатилган. 114 бор "Сўғдиёна" дарвозасини ишғол қилган жамоамиз 37 гол ўтказиб юборган.

Жиззахдаги 21 ўйиннинг 15тасида "Пахтакор" зафар қучган. Мезбонлар ҳисобида уч ғалаба мавжуд. Учта беллашувда кучлар тенг келган. Меҳмонда сўнгги уч ўйинда жамоамиз кетма-кет ғалаба қозонган.

Ўйинни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У олий лигада "Пахтакор" иштирокида жами 7 учрашувда ишлаган. Унда 5 ғалаба ва 2 дуранг қайд этилган.

"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Зиёдилла Абдураҳмонов (Андижон), Анвар Маражабов (Андижон), Дилшод Каримов (Тошкент).

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Владимир Штерн.

Ёшлар лигаси баҳси 2 ноябрь куни соат 15:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бошланади. Асосий таркиб учрашуви 3 ноябрь, жума куни 17:00 да “Сўғдиёна” стадионида старт олади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz