Қайднома

Қидирув

Зинеддин Зидан: Мағлубиятни унута олмаяпман

Зинеддин Зидан: Мағлубиятни унута олмаяпман

  01.11.2017 18:05
  0
  680
Зинеддин Зидан: Мағлубиятни унута олмаяпман

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Тоттенхэм”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар Испания чемпионатида ўртамиёна “Жирона” клубига имкониятни бой бериб қўйишганди.

“Ҳа, бу мен учун янги чақирув бўлди. Аламли мағлубиятни унута олмаяпман. Муҳими ишлашда давом этиш керак.

Биз жорий мавсумда ҳар қандай вазиятни бошимиздан ўтказдик. “Реал”га мағлубият мазаси ёқмайди, лекин янги чақирувларни яхши кўраман. Энди яна ғалабага бўлган имкониятларимиз ошди дея оламан.

Қачонки ишларим қийинлашиб кетса, шулардан қутулиш йўлларини ўйлаб топаман. Бу ҳолат эса менга ёқади.

“Реал” футболчилари ўз жойида, балки кимдир мағлубиятни ҳали ҳам гапириб юрган бўлиши мумкин. Аммо бугун фақат “Тоттенхэм”га қарши учрашув ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйлайманки, “Реал” сафарда яхши ўйин ўтказади”, дейди Зидан.

“Тоттенхэм” – “Реал” учрашуви Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz