Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан: «Бу мағлубият шунчаки, унтилмас бўлди»

Зинедин Зидан: «Бу мағлубият шунчаки, унтилмас бўлди»

  02.11.2017 10:11
  0
  749
Зинедин Зидан: «Бу мағлубият шунчаки, унтилмас бўлди»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ 4-тури доирасида «Тоттенхэм»дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳаёт шундай нарсалар бўладики уни қабул қилишга мажбурсиз. Албатта, кийиниш хонамиздаги аҳволга ҳавас қилиб бўлмайди.

Мағлубият биз учун жуда аламли бўлди, аммо уни тезроқ унитишга ҳаракат қиламиз. «Тоттенхэм» ҳақли ғалабага эришди. Ҳолатни қандай ўзгартириш керак эканлигини биламиз ва буни амалга оширамиз.

Бугун чемпионлар лигасида ютқаздик, чемпионатнинг охирги турида ҳам мағлубиятга учрагандик. Бу ҳолатда ҳечкимнинг хаёлида қандайдир хурсанчилик ҳолатлари йўқ. Аммо бу унчалик муҳим эмас. Ғалаба эришсак ҳаммаси ўтиб кетади. Бу футбол.

Вазиятни ўнглаш учун олдинда ўйинлар етарли. Шундай экан барчасини ўзгартириб юбориш мумкин.

Бугунги рақиб эса биздан ҳар жабҳада устун эди. Улар ҳозирда ўзларининг энг юқори ҳолатларида бўлиб туришибди. Бу мағлубият шунчаки, унутилмас бўлди.

Лекин ташвишга тушаётганим йўқ. Чунки жамоамда яхшигина тажрибага эга бўлган чемпионлар ҳаракат қилади ва ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига ишонаман» – дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz