Қайднома

Қидирув

«Реал», «Барселона» мухлислари учун яхши ва янги хушхабар

«Реал», «Барселона» мухлислари учун яхши ва янги хушхабар

  03.11.2017 01:00
  0
  1131
«Реал», «Барселона» мухлислари учун яхши ва янги хушхабар

Футбол бўйича Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Реал” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтадиган кун белгиланди.

Унга кўра, бутун дунё футбол ишқибозлари интизорлик билан кутадиган Эль-Класико баҳси жорий йилнинг 23 декабрь шанба куни, Тошкент вақти билан соат 17:00 да “қироллик клуби”нинг уй стадиони “Сантьяго Бернабеу” стадионида бошланади. Бу ҳақда Испания Ла-Лигасининг Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ўйин аслида, 20 декабрь чоршанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, бироқ Испания Ла-Лигаси раҳбарлари ўйин куни ҳамда вақтини уч кун ортга суришга қарор қилишди.

Шубҳасиз, мазкур қарор Осиё қитъасида яшайдиган футбол мухлислари, нафақат ўзбекистонлик “Реал” ва “Барселона” мухлислари учун кутилган янгилик бўлди.

Чунки бундан аввал бўлиб ўтган Эль-Класико учрашувлари баъзан кечги соат 23:00  ёки 01:00 да бошланарди. Испания аниқ вақт бўйича Ўзбекистондан тўрт соат ортда қолади. 

Маълумот учун, “Барселона” Испания чемпионатининг 10-туридан сўнг 28 очко билан якка пешқадамликни қўлга олган бўлса, “Реал” 20 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz