Қайднома

Қидирув

«Барселона» - Лионель Мессини кўрсатган хизматлари учун тақдирлади

«Барселона» - Лионель Мессини кўрсатган хизматлари учун тақдирлади

  03.11.2017 09:08
  0
  782
«Барселона» - Лионель Мессини кўрсатган хизматлари учун тақдирлади

Каталониянинг “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси  Лионель Месси “Альдо Ровира” соврини билан тақдирланди. Бу ҳақда “Барселона” клубининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Альдо Ровира” соврини “Барселона” жамоаси томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, мазкур соврин клубнинг тўлиқ мавсумдаги энг яхши футболчисига топширилади.

Айнан Лионель Месси 2016/17 йил мавсумида кўрсатган хизматлари учун ушбу мукофот билан тақдирланди.

“Альдо Ровира” соврини одатга кўра, ҳар йили Каталонияда фаолият олиб борадиган спортга маъсул ОАВ директорлари ва спорт бўлимлари раҳбарларидан ташкил топган кенгаш томонидан топшириб келинади.

Маълумот учун, ўтган мавсум 52 та учрашувда майдонга тушиб, 54 та гол урган Месси мазкур совринга бешинчи марта лойиқ кўрилмоқда.

Тажрибали ҳужумчи бундан аввал 2009/10, 2010/11, 2012/13, 2014/15 йиллар мавсумида ҳам “Барселона” клубининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди.

Шунингдек, Эрик Абидаль (2010/11), Хавьер Маскерано (2013/14) ва Луис Суарес (2015/16) каби футболчилар “Барселона” жамоасининг мавсумдаги энг яхши ўйинчилари бўлишганг .


Манба: www.fcbarcelona.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz