Қайднома

Қидирув

17 ёшли футболчи бу дунёдан эрта кетди...

17 ёшли футболчи бу дунёдан эрта кетди...

  03.11.2017 10:00
  0
  650
17 ёшли футболчи бу дунёдан эрта кетди...

Бельгиянинг “Антверпен” футбол клуби сафида фаолият олиб борадиган 17 ёшли футболчи Жоэль Лобанзо кеча, 2 ноябрь куни юрагидаги касалликлар асорати туфайли вафот этди. Бу ҳақда “Антверпен” клубининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, 17 ёшли футболчи клубнинг кеча, 1 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги машғулотлари вақтида ўзини ёмон ҳис этган.
 
Жоэль Лобанзо жамоа шифокорларининг текширувидан сўнг зудлик билан шифохонага етказилган.
 
Шифохонада деярли бир кун ўлим билан курашган 17 ёшли йигитча, бугун юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши сабаб фоний дунё билан хайрлашди.
 
Оғир жудоликдан сўнг “Атверпен” клуби футболчининг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезия чемпионатида иштирок этадиган маҳаллий “Персела Ламонган” клуби дарвозабони Хойрол Худа икки футболчи билан тўқнашиб кетиши оқибатида бўйин қисмидан қаттиқ жароҳат олиб, натижада вафот этганди.  

Акмалхон Эшонхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz