Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-19 Мальдив Оролларига қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Ўзбекистон U-19 Мальдив Оролларига қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

  03.11.2017 15:22
  0
  815
Ўзбекистон U-19 Мальдив Оролларига қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун Мальдивга қарши учрашув олдидан расмий машғулот ўтказди.

Гуруҳ босқичи дастлабки турида Шри-Ланка ёшларини йирик 10:0 ҳисобида мағлуб этган Александр Мочинов жамоаси 2-турда дастлабки икки учрашувда бир очко тўплаган Мальдив Ороллари терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Мальдивга қарши учрашув олдидан ўтказилган машғулотларда терма жамоа футболчилари асосан тактикага эътибор қаратди. Терма жамоа мураббийлар штаби бўлажак рақибга қараб турли тактик схемалар борасида ишлади.

Маълумот учун, Мальдив Ороллари термасига қарши 3-тур учрашуви Душанбе шаҳридаги “Помир” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади. 

Қуйида учрашувлар ва бўлажак ўйинлар анонси билан танишинг.

U-19 ОЧ саралаши
“B”гуруҳи ўйинлари
Тожикистон.

31 октябрь, 1-тур

Мальдив ороллари – Шри-Ланка 2:2 
Бангладеш – Тожикистон 0:0

2 ноябрь, 2-тур

12:00  Шри-Ланка – Ўзбекистон 0:10
15:00  Мальдив ороллари – Бангладеш 0:1

4 ноябрь, 3-тур

12:00  Ўзбекистон – Мальдив ороллари 
15:00  Тожикистон – Шри-Ланка

6 ноябрь, 4-тур

14:00  Бангладеш – Ўзбекистон 
17:00  Тожикистон – Мальдив ороллари

8 ноябрь, 5-тур

14:00  Шри-Ланка – Бангладеш 
17:00  Ўзбекистон – Тожикистон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “B”гуруҳи 2-туридан кейин турнир жадвали қуйидаги кўринишни олди.

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1

Бангладеш

2

1

1

0

1-0

4

2

Ўзбекистон

1

1

0

0

10-0

3

3

Тожикистон

1

0

1

0

0-0

1

4

Мальдив Ороллари

2

0

1

1

2-3

1

5

Шри-Ланка

2

0

1

1

2-12

1


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz