Қайднома

Қидирув

«Интерфутбол» газетасининг октябрь ойи лауреатлари билан танишинг

«Интерфутбол» газетасининг октябрь ойи лауреатлари билан танишинг

  04.11.2017 00:23
  0
  703
«Интерфутбол» газетасининг октябрь ойи лауреатлари билан танишинг

Октябрь муҳокамабоп воқеаларга бой тарзда ўтди. «Цементчи»нинг элита йўлланмасини қўлга киритишидан тортиб, ЎФФнинг кейинги мавсумда олий лига иштирокчилари сонини қисқартириш ҳақидаги қарорига мухлису мутахассислар томонидан турлича фикрлар билдирилди.

Ҳозирча ушбу мавзуни бир четга сурамизда, сўнгги 31 кун мобайнида ўзидан яхши таассурот қолдирган энг яхши футболчи ва мураббийларни аниқлаймиз.

Бу галги ғолиблар рўйхатига ҳам имкон қадар энг муносибларни киритишга интилдик. Демак, диққатингиз марказида - октябрь ойи лауреатлари.

Жорий мавсум хорижда тўп сураётган футболчиларимизда пасайиш кузатилаётгандек туюлмоқда. Аммо Темурхўжа Абдухолиқов бу «сукунат»ни ўзига хос тарзда бузишга астойдил киришган кўринади.

Фаоллик ва сермаҳсуллик намойиш этиш орқали Қатарнинг «Ал-Сайлия» клуби асосий таркибидан муқим ўрин олган ҳужумчига лауреатлар рўйхатининг биринчи поғонасини ажратдик.

Ишончимиз комилки, ҳозирча юлдузлар лигаси тўпурарлари орасида иккинчи бўлиб турган Абдухолиқов голлари сонини янада ошириб, мухлисларга қувонч улашади.

«Насаф» олий лиганинг сўнгги учрашувларини фақат ғалаба билан якунламоқда. Муваффақиятли серия­нинг қайд этилишида эса жамоа ҳужумчиси Драган Чераннинг улуши беқиёс.

Сўнгги йилларда ўзбек клубларининг легионер танлашда сусткашликка йўл қўйишлари кўп муҳокама қилиниб, зарур чоралар кўриш бўйича режалар тузилганди. Кўриниб турибдики, танқидлардан тўғри хулоса чиқарилган.

Айниқса, «аждарлар» бу борада ибратга арзигулик ишни амалга оширишди - жамоа Черандек ажойиб форвардга эга бўлди. Хуллас, сўнгги 4та учрашувда ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйган Черан лауреатлар рейтингида 2-ўринни эгаллади.

Легионерлар борасида ижобий танлов «Пахтакор»да ҳам кузатилди. Хориждан савияли футболчи олиб келиш чоғида Гиди Канюк номзодига ҳам эътибор қаратилгани бугунги кунда «шерлар» фойдасига ишламоқда.

«Пахтакор»нинг аксарият ҳужумлари исроиллик ярим ҳимоячи иштирокида ўтиб, кўпинча гол билан якунланмоқда. Қолаверса, унинг стандарт вазиятларни аъло даражада ижро этиши таҳсинга сазовор.

Демак, октябрь ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, жамоаси ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган Гиди Канюк лауреатлар кучли учлигига якун ясаб беради.

Шунингдек, ўтган ойда Марат Бикмаев («Локомотив»), Рустам Ашурматов («Бунёдкор»), Тиаго Безерра («Пахтакор»), Азиз Турғунбоев («Навбаҳор») сингари футболчилар ҳам ўзларининг ёрқин ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътирофига сазовор бўлишди.

Мураббийлар рейтингида бу сафар ҳам олий ўрин «Насаф» устози Рўзиқул Бердиевга насиб қилди. Қўл остидаги футболчиларни ғалаба сари руҳлантириб, барча учрашувларда 3 очкони қўлга киритаётган мутахассис бунга тўла ҳақли, бизнингча.

Унинг бошқарувида «аждарлар» олий лигада барқарорликка эришишди. Ўз навбатида, Ўзбекистон кубоги ярим финалида «Локомотив»га тўқнаш келган «Насаф» кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатди.

Фақат бироз омад келмагани туфайли «улоқ» «темирйўлчилар»да кетди. Шунга қарамай, Бердиевнинг меҳнатлари беэътибор қолмади ва ЎФФ вақтинчалик бўлсада, миллий терма бош мураббийлигига айнан шу мутахассисни тайинлади.

Албатта, «Насаф» устози бунга ҳақли, унинг клубдаги ғолиблик руҳия­тини миллий жамоага ҳам кўчиришига ишонамиз.

Қисқа муддатда «Пахтакор» ўйинига ижобий ўзгаришлар кирита олган Шота Арвеладзе ҳам октябр­ни мақтовга лойиқ натижалар билан якунлади.

Грузиялик мутахассис қўл остида «шерлар» принципиал рақиб, турнир жадвалидаги қўшни, ОЧЛ йўлланмаси учун кечаётган курашдаги асосий рақобатчи - «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратиб, мақсад сари навбатдаги қадамни қўйишди.

Сезганингиздек, мураббийлар рўйхатининг иккинчи поғонасидан «Пахтакор» устози жой эгаллади.

Учинчи ўринни Миржалол Қосимовга ажратдик.

«Пахтакор»дан учралган аламли мағлубият (мазкур баҳс тақдирини ҳал қилган гол ўйиндан ташқари ҳолатда урилгани ёдингиздан чиқмаган, ҳойнаҳой) инобатга­ олинмаса, «қалдирғочлар»нинг октябрда ўтказилган баҳслардан кўнгиллари тўлган бўлса, ажабмас.

Айниқса, иккинчи учрашув натижасига кўра, «Динамо» мағлубиятга учратилгач, Ўзбекистон кубоги финали йўлланмаси қўлга киритилгани Миржалол Қўшоқовичнинг тўғри иш олиб бораётганидан далолат.

Хуллас, мавсум финишидаги учрашувлардан кейин ноябрь ойидаги энг яхши футболчи ва мураббийларни танлашда яна «Бунёдкор» вакиллари номига мурожаат этилса, буни кўпчилик оддий қабул қилиши муқаррар.

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

№        Футболчи                          Ўйин        Дақиқа         Гол        Энг яхши

1.         Темурхўжа Абдухолиқов       3               252                3              -

2.         Драган Черан                       4               360                3              1

3.         Гиди Канюк                          4               325                -               -

 

Энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Мирко Йеличич («Локомотив»)

2. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

3. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912»)

Март

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Олег Тюлькин («Динамо»)

3. Александр Хомяков («Машъал»)

Апрель

1. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912»)

2. Александр Хомяков («Машъал»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Май

1. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912»)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

3. Виктор Кумиков («Олмалиқ»)

Июнь

1. Виктор Кумиков («Олмалиқ»)

2. Жасур Абдураимов («Пахтакор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Июль

1. Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-22 т.ж.)

2. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

3. Олег Тюлькин («Динамо»)

Август

1. Улуғбек Бақоев («Бухоро»)

2. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Сентябрь

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

Октябрь

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

 

Энг яхши футболчилар

Февраль

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»)

3. Темурхўжа Абдухолиқов («Ал-Сайлия», Қатар)

Март

1. Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)

2. Драган Черан («Насаф»)

3. Шоҳруз Норхонов («Обод»)

Апрель

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Филипп Райевац («Қўқон-1912»)

3. Асилбек Омонов («Навбаҳор»)

Май

1. Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»)

2. Марат Бикмаев («Локомотив»)

3. Баҳром Абдураҳимов («Насаф»)

Июнь

1. Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»)

2. Хуршид Хўжаев («Олмалиқ»)

3. Мурод  Холмуҳаммедов  («Қўқон-1912»)

Июль

1. Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»)

2. Азизбек Омонов («Локомотив»)

3. Амиржон Сафаров («Динамо»)

Август

1. Отабек Шукуров («Бунёдкор»)

2. Рўзим Аҳмедов («Навбаҳор»)

3. Иван Нагаев («Бухоро»)

Сентябрь

1. Санжар Қувватов («Насаф»)

2. Марко Симич («Пахтакор»)

3. Баҳром Абдураҳимов («Насаф»)

Октябрь

1. Темурхўжа Абдухолиқов («Ал-Сайлия», Қатар)

2. Драган Черан («Насаф»)

3. Гиди Канюк («Пахтакор»)

 

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Рўзиқул Бердиев - 19 очко

2. Нўъмон Ҳасанов - 11 очко

3. Миржалол Қосимов - 8 очко

4-5. Виктор Кумиков - 6 очко

4-5. Шота Арвеладзе - 6 очко

6-9. Мирко Йеличич - 5 очко

6-9. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

6-9. Улуғбек Бақоев - 5 очко

6-9. Илҳом Мўминжонов - 5 очко

10-11. Александр Хомяков - 4 очко

10-11. Олег Тюлькин - 4 очко

12. Жасур Абдураимов - 3 очко

 ----------------------------------------------

Футболчилар

1. Марат Бикмаев - 13 очко

2. Жавоҳир Сиддиқов - 10 очко

3-4. Темурхўжа Абдухолиқов - 6 очко

3-4. Драган Черан - 6 очко

5-8. Одил Аҳмедов - 5 очко

5-8. Достон Ҳамдамов - 5 очко

5-8. Отабек Шукуров - 5 очко

5-8. Санжар Қувватов - 5 очко

9-14. Мурод Зуҳуров - 3 очко

9-14. Хуршид Хўжаев - 3 очко

9-14. Филипп Райевац - 3 очко

9-14. Азизбек Омонов - 3 очко

9-14. Рўзим Аҳмедов - 3 очко

9-14. Марко Симич - 3 очко

15. Баҳром Абдураҳимов - 2 очко

16-21. Шоҳруз Норхонов - 1 очко

16-21. Асилбек Омонов - 1 очко

16-21. Мурод Холмуҳаммедов - 1 очко

16-21. Амиржон Сафаров - 1 очко

16-21. Иван Нагаев - 1 очко

16-21. Гиди Канюк - 1 очко

------------------------------------------------

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

Ўткир УМАРОВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz