Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: «Навбаҳор» ҳар бир баҳсга жиддий ёндашади»

Илҳом Мўминжонов: «Навбаҳор» ҳар бир баҳсга жиддий ёндашади»

  03.11.2017 21:59
  0
  577
Илҳом Мўминжонов: «Навбаҳор» ҳар бир баҳсга жиддий ёндашади»

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “лочинлар” устози иштирок этди.

- Жангавор ўйин бўлди. “Бунёдкор” мамлакатимиздаги етакчи клублардан бири ҳисобланади. Биз ҳар бир баҳсга жиддий ёндашамиз.

Бугун ҳам худди охирги баҳсга чиқаётгандек майдонга тушдик. Бир очко бизни қониқтирди. Бу билан жамоамиз аъзоларини табриклайман.

Меҳнат қилаверсак, яхши ишларни амалга оширсак, таркибни кучайтириб келаси йилга яна ҳам юқори ўринлар учун курашсак бўлади. Бироқ ҳозирги ҳолатда бизни олдинда турган учта ўйин ўйлантирмоқда.

Олий лигада 12та жамоани қолдириш қарори бўйича шуни айтишим мумкинки, ЎФФда ҳам мутахассис инсонлар ишламоқда. Улар ҳам яхши мақсадларни ўйлаб, қарор қабул қилишгани аниқ, - дейди Илҳом Мўминжонов.


Манба: www.fcbunyodkor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz