Қайднома

Қидирув

Неймар бугун «ПСЖ»га ёрдам бера олмайди

Неймар бугун «ПСЖ»га ёрдам бера олмайди

  04.11.2017 08:46
  0
  545
Неймар бугун «ПСЖ»га ёрдам бера олмайди

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар «Анже»га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда парижликлар устози Унаи Эмири маълум қилди.

Бразилиялик футболчи ЕЧЛ 4-тури доирасида «Андерлехт»га (5:0) қарши кечган баҳсда сонидан жароҳат олган.

Эмерининг айтишича, Неймар бугун эрталабки машғулотларда қатнашган ва оёғида оғриқ сезган, мураббийлар штаби навбатдаги учрашувда унга дам бериш қарорига келганлар.

Шунингдек, Анхель Ди Мария ва Маркиньос (иккиси ҳам оилавий шароит туфайли), ҳамда жароҳатланган Тьяго Мотта  «Анже»га қарши ўйинни ўтказиб юборадилар.

«Анже» — «ПСЖ» учрашуви бугун Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz