Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Сити» Венгернинг рекордини янгиламоқчи эмас»

Гвардиола: «Сити» Венгернинг рекордини янгиламоқчи эмас»

  04.11.2017 12:19
  0
  439
Гвардиола: «Сити» Венгернинг рекордини янгиламоқчи эмас»

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиола АПЛ 11-тури доирасида «Арсенал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, жамоаси «тўпчилар»нинг рекордини қайтариш ниятида эмаслигини айтиб ўтди.

2003/2004 мавсумда Венгер бошчилигидаги «Арсенал» Англия чемпионатини бирорта мағлубиятсиз якунлаганди.

«Венгер ҳотиржам бўлиши мумкин. Бу рекорд унга тегишли, «Манчестер Сити» эса уни такрорлаш ниятида эмас.

У пайтлари «Арсенал» юқори савияли ва фантастик жамоа эди. Биз бу рекордни янгиламоқчи эмасмиз, аммо якшанба куни чиройли ўйин кўрсатиб, «Арсенал»ни ютишни хоҳлаймиз», — дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» Премьер-лиганинг 10-туридан сўнг якка карвонбоши бўлиб турибди, уларда саккизта ғалаба ва иккита дуранг натижа бор.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz