Қайднома

Қидирув

Бугун футбол: «Насаф» - «Металлург»

Бугун футбол: «Насаф» - «Металлург»

  04.11.2017 12:45
  0
  422
Бугун футбол: «Насаф» - «Металлург»

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда катта футбол. “Насаф” бугун “Металлург” билан баҳс юритади. Учрашув соат  17:00да бошланади.

04.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин (Тошкент).

“Насаф” ва “Металлург” жамоалари ҳозиргача ўзаро 39 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 25 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 67:31.

Шунингдек мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 19 учрашувда майдонга тушишган. Ушбу учрашувларнинг 17тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг ва яна 1 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. “Металлург” Қаршидан сўнгги бор 2015 йилда ғалаба  билан қайтган. Бу “Металлург”нинг Қаршида қозонган  ягона ғалабасидир.

“Насаф” бугун олий лигадаги 615-учрашувида майдонга тушади.

Жорий чемпионатда “Аждарлар”нинг ғалабали серияси давом этмоқда. Жамоамиз кейинги 8 учрашувда кетма-кет ғалабага эришган.

Азиз футбол ишқибозлари ҳаммаларингизни “Марказий” стадионимизга чорлаб қоламиз! Қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг!


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz