Қайднома

Қидирув

Хитой Суперлигаси: Аҳмедов, Исмоилов ва Кримец кўрсаткичлари

Хитой Суперлигаси: Аҳмедов, Исмоилов ва Кримец кўрсаткичлари

  04.11.2017 16:30
  0
  776
Хитой Суперлигаси: Аҳмедов, Исмоилов ва Кримец кўрсаткичлари

Хитой чемпионатида 2017 йил мавсумига якун ясалди. 4 ноябрь куни жамоалар сўнгги, 30-тур ўйинларида майдонга тушди.

Мусобақада «Гуанчжоу Эвергранд» клуби 64 очко жамғариб, чемпионликни қўлга киритди. «Шанхай СИПГ» 58 очко билан 2-ўринни, «Тянцзин Сунцзян» 54 очко билан учинчи ўринни эгаллади. «Шанхай СИПГ» таркибида иштирок этган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов учун мавсум муваффақиятли кечди. У жамоаси таркибида 20 ўйин ўтказиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди. Жамоаси билан чемпионатнинг кумуш медалларини қўлга киритди ва Осиё Чемпионлар лигаси яримфиналигача етиб борди.

Анзур Исмаилов тўп сурган «Чанчун Ятаи» клуби 44 очко билан 7-ўринни эгаллади. Футболчимиз мавсум давомида жамоасининг етакчиларидан бирига айланди. У 24 баҳсда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Егор Кримец ўйнаган «Бейцзин Гоан» клуби 40 очко билан 9-ўринни эгаллади. Ҳимоячимиз учун бу мавсум энг ёмони бўлди десак адашмаймиз. Кримец бор йўғи 5 ўйинда майдонга тушди холос.

Исроил терма жамоаси ва «Гуанчжоу Фули» ҳужумчиси Эран Захави 27та гол уриб, кутилмаганда чемпионат тўпурари совринини қўлга киритди. Рикардо Гуларт (Гуанчжоу Эвергранд), Эсекиел Лавесси (Хэбей Чайна Форчун) ва У Лей (Шанхай СИПГ) 20та гол билан ундан кейинги ўринни эгаллади.

Хитой чемпионатининг янги мавсуми 2018 йил март ойида бошланади.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz