Қайднома

Қидирув

Ла-лига: Алькасернинг дубли «Барселона»га навбатдаги ғалабани келтирди

Ла-лига: Алькасернинг дубли «Барселона»га навбатдаги ғалабани келтирди

  05.11.2017 02:43
  0
  514
Ла-лига: Алькасернинг дубли «Барселона»га навбатдаги ғалабани келтирди

Испания премьероси 11-турининг марказий баҳси ортда қолди.

Каталониядаги муҳташам «Камп Ноу» стадионида «Севилья»га қарши баҳс олиб борган «Барселона» мазкур ўйинда кичик қийинчилик билан 3 очкони қўлга киритди.

Дастлаб 23-дақиқада Пако Алькасер Суареснинг ажойиб узатмаси ҳамда ҳимоячининг қалтис хатосидан ҳисобни очдива бу гол биринчи бўлимда ягона бўлиб қолди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Гуидо Писарро бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпни чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди.

Аммо ҳисобдаги тенглик кўпга чўзилмади. Аниқроғи, 65-дақиқада Иван Ракитичнинг супер узатмасидан сўнг Алькасер рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди ва дублини расмийлаштирди.

Шундан кейин қанча уринишмасин ҳар икки жамоага ҳам бошқа гол уриш насиб этмади ва шу тариқа «Барселона» ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 11-ТУР

БАРСЕЛОНА – СЕВИЛЬЯ 2:1 (1:0)

4 ноябрь, «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 23 Пако Алькасер, 1:1 – 59 Писарро, 2:1 – 65 Пако Алькасер.

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич (Маскерано, 90), Бускетс, Иньеста (Паулиньо, 60), Пако Алькасер (Деулофеу, 66), Месси, Суарес.

Севилья: Сория, Кьер (Гайс, 73), Эскудеро, Коршья, Лангле, Писарро, Нзонзи, Навас, Банега, Сарабия (Нолито, 62), Муриэль (Бен-Йеддер, 76).

Огоҳлантириш: Месси (90+3).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz