Қайднома

Қидирув

Нўъмон Ҳасанов: Ўйин учун футболчиларга раҳмат айтаман

Нўъмон Ҳасанов: Ўйин учун футболчиларга раҳмат айтаман

  05.11.2017 10:29
  0
  538
Нўъмон Ҳасанов: Ўйин учун футболчиларга раҳмат айтаман

Олий лига 27-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўйинидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

– Бугун жуда қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.Агар биз ютқазганимизда турнир жадвалидаги аҳволимиз ёмонлашар эди. Бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Улар бугун мухлислага ёқадиган ўйин кўрсатишди. Бухоро жамоаси ҳам ҳозирги кунда бекорга 5-ўринда турмаганини майдонда исбот қилди.

Олий лигадаги ислоҳотларга нима дейишим мумкин? Турнир жадвалининг пастки қисмидаги жаоаларга ачинаман. Манимча бу ишга ёки вақтлироқ ёки мавсум тугагандан сўнг қўл урилса яхши бўларди.Яхши биз керакли очколарни биринчи даврада йиғиб олганмиз.

Пенальти манимча бор эди. Ҳакам вазиятга анча яқин турган эди. Қолаверса биз киритган 3-голимиз ҳам инобатга олинмади. Ҳакамларни ҳаракатларини муҳокама қилмайман, бу ишни бажарадиган маъсул шахслар бор. Ўйиндаги вазиятлар видеотасвирлари сайтларда чиқса керак, ўзларинг кўриб баҳо берасизлар деб ўйлайман.

Шу ўринда Қўқондан келиб стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. “Бухоро” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман !


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz