Қайднома

Қидирув

«Челси» - «МЮ»: Учрашувдан олдин Абрамовичдан Моуриньога таклиф

«Челси» - «МЮ»: Учрашувдан олдин Абрамовичдан Моуриньога таклиф

  05.11.2017 13:21
  0
  14268
«Челси» - «МЮ»: Учрашувдан олдин Абрамовичдан Моуриньога таклиф

Лондон ва Манчестер тўқнашувлари- бугун Англия премьер-лигасининг безагига айланишини муқаррар. "Сити"  ўз уйида "Арсенал" ни қабул қилса, ҳамшаҳарлари - "МЮ" эса "Челси" меҳмони бўлади. Ҳозирданоқ, инглиз нашрлар ҳар бир воқеликни диққат билан кузатишмоқда.

"Шундоқ ҳам мураббийлиги қил устида турган, катта босим остида қолган Антонио Контени бир хабар шокка туширди, деб ёзади мамлакат газеталари.  "Аристократлар" хўжайини Роман Абрамович учрашув бошланишидан олдин, яъни кечки овқатга "МЮ" устози Жозе Моуриньони таклиф қилган".

Россиялик миллиардернинг айнан икки клуб ўртасида кечадиган баҳс арафсида португалиялик мутахассис билан учрашишни мақсад қилгани Контенинг асабини яна бир бор синовдан ўтказиши тайин.

Аммо, ҳозирча, олигарҳ эски ҳамкорини нима учун кечки овқатга таклиф қилгани сабаби баён этилгани йўқ. Боз устига, Жозе ҳам бу тааклифга рози бўлганми ёки йўқ - бу ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот берилмаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz