Қайднома

Қидирув

«Милан» янги бош мураббийни яқин кунларда таништиради

«Милан» янги бош мураббийни яқин кунларда таништиради

  05.11.2017 15:47
  0
  791
«Милан» янги бош мураббийни яқин кунларда таништиради

“Милан” бош мураббийи Винченцо Монтелланниг жамоадаги бўлажак тақдири ҳамон сўроқ остида турибди.

“Россонери”лар жамоанинг кетма-кет муваффақиятсизлигидан сўнг Монтелла ўрнига номзод қидириш ишларини бошлаб юборишган.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, “Милан”нинг собиқ футболчиси Женнаро Гаттузо клубда иш бошлашга энг яқин ва асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Гаттузонинг тайинланиши Италия Чемпионати доирасида “Сассуоло”га қарши учрашув (6 ноябрь) дан сўнг амалга ошиши мумкин.

Шунингдек, “Милан” раҳбариятининг мураббийлар шорт-листидан бошқа мураббийлар ҳам ўрин эгаллашган, бироқ раҳбарият Гаттузо номзоди билан деярли келишувга эришиб бўлган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz