Қайднома

Қидирув

«Челси» - «Манчестер Юнайтед» 1:0

«Челси» - «Манчестер Юнайтед» 1:0

  05.11.2017 23:41
  0
  663
«Челси» - «Манчестер Юнайтед» 1:0

Англия Премьер-Лигасининг 11-туридан ўрин олган “Челси” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда майдон эгалари кичик ҳисобда рақибларидан устун келишди.

55-дақиқада Альваро Мората томонидан киритилган ягона гол лондонликларга ғалаба тақдим этди.

Ўйин сўнгги қадар “қизил иблислар” гол уриш учун кўплаб ҳужумлар уюштиришди, лекин “Челси” футболчилари ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб марказий ўйинда “Манчестер Юнайтед”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратишди.

АПЛ. 11-тур.

“Челси” – “Манчестер Юнайтед” 1:0 (0:0).

Гол: 1:0 – 55 Мората.

“Челси”: Куртуа, Кристенсен, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Фабрегас (Дринкуотер, 79), Канте, Азар (Виллиан, 87), Бакайоко, Дзаппакоста (Рюдигер, 66), Мората.

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Жонс (Феллайни, 62), Смоллинг, Валенсия, Байи, Матич, Янг (Лингард, 78), Эррера, Мхитарян (Марсьяль, 62), Лукаку, Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Бакайоко (20), Жонс (49), Эррера (51), Феллайни (71).

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz